Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўртта йирик акциядорлик банки хусусийлаштирилади

Тўртта йирик акциядорлик банки хусусийлаштирилади

Президент 2020–2025 йилларда Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига доир Фармонни имзолади. Бу ҳақда «Platforma.uz» канали хабар бермоқда.

Унга кўра:

  • Давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссаси ҳозирги 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача оширилади. Яъни, хусусий молия муассасалари кўпаяди.
  • 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига хорижий инвесторлар жалб қилинади.
  • «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака» банки, «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» ва «Туронбанк»даги давлат улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилиши кўзда тутилмоқда.
  • «Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк» устав капиталларида давлат улуши сақлаб қолинади.

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан банкларнинг тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиши тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг