Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тизимдаги коррупциядан хабарим бор» — Президент солиқ маъмурчилиги ҳақида

«Тизимдаги коррупциядан хабарим бор» — Президент солиқ маъмурчилиги ҳақида

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.

«Сиздек шижоатли, ишбилармон, ташаббускор ва фидойи тадбиркорларимиз сафи карра-карра кенгайишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз.

Шу боис биз тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига бюджетга тушумларни ошириш йўлидан бораяпмиз.

Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаган.

 Лекин бизнес вакиллари солиқ тизимидан, солиқчилар фаолиятидан қанчалик рози?

Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш ва тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор», - деди давлатимиз раҳбари.

Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, солиқ идоралари ходимларининг ёндашувлари бутунлай ўзгартирилиши таъкидланди. Солиқ маъмурчилиги ҳам соддалашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг