Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ташаббусли бюджет» бўйича муҳим хабар эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» бўйича муҳим хабар эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн. нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Натижада, республикамиздаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг