Тагликлар тагидаги сир
Республикамизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жорий қилинган қулайлик ва енгилликларни суиъстемол қилган ҳолда товар-моддий бойликларни мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.
Яқинда Тошкент шаҳар божхоначилари Туркия давлатидан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи МЧЖ номига олиб келинган гигеник воситаларни божхона назоратидан ўтказишди.
Мазкур МЧЖ томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра юк автомашинасида мамлакатимизга болалар тагликлари, соқол олиш креми каби маҳсулотлар бўлиши лозим эди.
Аммо кўрик жараёнида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 126 000 000 сўмлик, жами 126 000 дона «ARKO» номли бир марталик соқол олиш ускуналари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан ташкилотнинг ишончли вакили, 1988 йилда туғилган А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан баённома ва тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter