Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказида малака ошириш курслари бошланди

«Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказида малака ошириш курслари бошланди

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

2022 йил 17 январдан бошлаб қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳузурида ташкил этилган «Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказида ўз малакалари ва кўникмаларини оширишлари мумкин.

10 дан ортиқ олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, жами 72 соатга мўлжалланган курслар, модулларга ажратилган ҳолда чуқур малака ва кўникмага эга, фан номзодлари, фан докторлари, профессорлар томонидан олиб борилади.

Ўқув курслари «Тадбиркорлар мактаби» ўқув маркази аудиторияларида ёки бевосита сизнинг ташкилотингиз базасида ўтказилиши мумкин.

Ўқишни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга ўрнатилган тартибда сертификат берилади.

Талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда.

Шошилинг! Қабул муддати тугашига оз фурсат қолди.

Мурожаат учун:

Телефон: 945766900, 335769595, 8977278784

Электрон почта: [email protected], [email protected]

Т/р

Малака ошириш курсининг йўналиши

Давомийлиги (кун)

Санаси

1

Деворбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологиялари

12

1 ойда
2 маротаба

2

Пардозбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологиялари

12

1 ойда
2 маротаба

3

Пол қопламалари ишлаб чиқариш технологиялари

12

1 ойда
2 маротаба

4

Иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш

12

1 ойда
2 маротаба

5

Цемент ишлаб чиқариш технологияси

12

1 ойда
2 маротаба

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг