Surhan Gas Chemical Operating Company расмий муносабат билдирди
Бир қатор хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг энергетика соҳаси тўғрисидаги ишончсиз маълумотлар тарқатилгани очиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи компаниялар фаолиятини шубҳа остига қўймоқда.
«Мустақилликнинг 25-йиллиги» конини қазиш тўғрисида нотўғри ахборот тарқатилгани боис Surhan Gas Chemical Operating Company қуйидагиларни маълум қилади.
«Surhan Gas Chemical Operating Company» ЯТТ МЧЖ «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блокига нисбатан маҳсулотларни тақсимлаш ҳақида битим бўйича Оператор бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Cурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш билан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ўрганиш ва қазиш кўзда тутилган. Surhan Investments Limited (Гонконг) битимга кўра инвестор ҳисобланади.
2017 йилда «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги 7 декабрь 2001 йилдаги 312-II-сон Қонунга мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестицион блоки бўйича битим имзоланди. Ушбу битим Ўзбекистон Республикасидаги бошқа кон ва блокларга тааллуқли эмас.
Битим бўйича инвесторнинг бенефициари ўзбек тадбиркори Фозилов Б.Ш. ва россиялик тадбиркор Филатов А.В, шунингдек акцияларнинг 20 фоизи «Ўзбекнефтегаз» АЖ давлат компаниясига тегишли. Таъкидлаш жоизки акционерлар таркибида бошқа инвестор ва иштирокчилар йўқ.
Битимни имзолаш вақтида конда қазиш ишлари олиб борилмаган. Кондаги биринчи қудуқ 1975 йилда «Ўзбекнефт» уюшмаси томонидан қазилган. Кейинги қирқ йилдан ортиқ вақт давомида конни ишга туширишнинг иложи бўлмади, чунки унинг захираларини олиш қийин, газ юқори олтингугуртлидир, коннинг ўзи эса жуда мураккаб тоғ-геологик шарт-шароитлар билан тавсифланади ва бу DeGolyer & MacNaughton халқаро компаниясининг хулосалар билан тасдиқланган. 2006-2008 йилларда Petronas халқаро компаниясининг жалб қилиниши ҳам қазиш босқичига ўтишга имкон бермади.
Инвестор геологик қидирув ишларини олиб бориш, конни ўзлаштириш, завод ва зарур инфратузилмани амалга ошириш мажбуриятларини ўз зиммасига олди. Шу билан бирга, инвестор «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ лойиҳанинг барча молиявий ва геологик хавфларини ўз зиммасига олади.
Лойиҳага зарур инвестициялар ҳажми 2 миллиард АҚШ доллардан кўпроқ баҳоланиб, бу кўрсаткич ўсиши кўзда тутилмоқда. Барча инвестициялар инвестор томонидан давлат маблағларини жалб қилмасдан «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.
«Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунига кўра битим бўйича барча ишлар Ўзбекистон Республикасида таъсис этилган оператор томонидан амалга оширилади. Ишни бажариш учун оператор нефть ва газ соҳасида катта тажрибага эга бўлган Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардан энг малакали кадрларни жалб қилмоқда. Оператор фаолияти бир неча босқичларда бевосита давлат томонидан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари бўлган Бошқарув қўмитаси орқали назорат қилинади. Операторнинг йиллик иш дастурлари, бюджетлари, муҳим шартномалари ва аудит ҳисоботи Бошқарув қўмитаси билан келишилади.
Газни қайта ишлаш заводи қурилиши тугагандан сўнг ва ишлаб чиқариш бошланиши, газ сотишдан тушган тушум (солиқлар кейин харажатларни қоплаш) Ўзбекистон Республикаси ва инвестор ўртасида 50 га 50 фоиз (50/50%) бўлган нисбатда тақсимланади ва лойиҳанинг молиявий кўрсаткичлари яхши бўлган тақдирда Давлат улуши 80% ни ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter