SQB Ўзбекистондаги энг машҳур мессенжерда бепул онлайн савдо майдончаси тақдим этади

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан тадбиркорлар учун махсус телеграм боти ишлаб чиқилди. У орқали тадбиркорлар ўз маҳсулот ва хизматларини сотиши мумкин.
Ушбу бот ўз интернет-дўконига эга бўлмаган тадбиркорлар учун жуда қулай. У орқали қонун доирасидаги барча нарсаларни сотиш мумкин. Озиқ-овқат ва уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва пойабзал, қандолатчилик ва нон маҳсулотлари, гуллар, автоулов қисмлари, уй ҳайвонлари учун маҳсулотлар, болалар учун ўйинлар ва кўплаб бошқа нарсаларни сотиш имконияти мавжуд.
Қўшимча маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишиб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter