«Сбербанк-Агробанк онлайн пул ўтказмалар» янги хизмат тури тақдимоти ўтказилди
27 ноябрь куни Агробанк томонидан республикамизда биринчи бўлиб йўлга қўйилган «Сбербанк-Агробанк онлайн пул ўтказмалар» янги хизмат тури тақдимоти ўтказилди.
Ушбу хизмат Россия ва Ўзбекистондаги иккита йирик банклар Агробанк ва Сбербанкларнинг ҳамкорлиги доирасида ишлаб чиқилиб жорий қилинди. Эндиликда пул ўтказмалари ва қабул қилувчилар пул жўнатиш ва олиш учун банк филиалларига ташриф буюришлари шарт эмас – пуллар Россиядан Ўзбекистонга 24 соат давомида ҳамда дам олиш кунлари ҳам жўнатиш мумкин.
Бугунги кунга қадар, Россиядан Ўзбекистонга пул юбориш – вақтни талаб этадиган жараён бўлиб, бунда пулни жўнатувчи аввал картадаги пулни олиб, кейин энг яқин банк бўлимига ташриф буюрган ҳолда пул ўтказмаси тизимидан фойдаланган эди. Ўз навбатида, маблағни олувчи ўзига энг яқин банк филиалини топиши ҳамда банк иш кунида вақт ажратиши керак эди.
Бундан ташқари, Росссиядан туриб Ўзбекистонга пул маблағларини юбориш учун учинчи шахслар хизматларидан фойдаланишга ҳам тўғри келарди.
Эндиликда бу жараён автоматлаштирилган бўлиб, Россиядаги барча Сбербанк филиалларида ва «Сбербанк Онлайн» мобил иловаси орқали амалга оширилади ва маблағлар мобил илова орқали Россия рублини автоматик равишда олувчининг Агробанк Хумо пластик картасига сўмда ўтказиб берилади.
Ўзбекистонга пул жўнатиш учун нима килиш керак?
- Ўзбекистондаги қабул қилувчининг телефон рақами киритилади;
- рублда керакли сумма кўрсатилади;
- автомат тарзда телефон рақамига боғланган сўм пластик картасининг ҳисобига маблағ онлайн ўтказиб берилади.
Бунда, Россия рублида қабул қилиб олинган маблағ автомат тарзда сўм пластик картага конвертация қилиниб ўтказиб берилади.
Себрбанк орқали ўтказилаётган пул ўтказма онлайн тарзда Агробанкнинг Ҳумо картасига ўтказилади.
Юборилган маблағларни мамлакатимиздаги 250 мингдан ортиқ савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги тўлов терминаллари орқали савдо қилишлари ҳамда Агробанкнинг мамлакатимиз бўйлаб ўрнатилган 520 дан ортиқ банкоматларидан нақд пул маблағлари кўринишида ечиб олишлари ёки бўлмаса «Agrobankmobile» иловадан фойдаланиб тўловларни амалга оширишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ҳозирги вақтда «P2P» хизмати ёрдамида маблағларни Агробанк пластик карталаридан Сбербанк пластик карталарига ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тез орада ушбу хизматни «Агробанкмобайл» иловаси ёрдамида ҳам амалга ошириш имконияти яратилади.
Россиянинг энг йирик Сбербанки масофавий хизматлар кўрсатишда нафақат Россияда балки МДҲ ва хорижий банклар ўртасида ўз ўринга эга. Халқаро рейтингларда ҳам юқори натижаларга эришган йирик банклардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда, Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали келаётган маблағларнинг асосий қисми Россия Федерацияси улушига тўғри келаётганлиги сабабли, Себрбанк билан ўзаро манфаатли ҳамкорликда ишлаш ва ишончли шерик сифатида танлаш энг мақбул йўлдир.
Бу каби саъй-ҳаракатлар аввало, хизматлар сифатининг яхшиланишига, банк хизматлари оммабоплигига, хизматлар кўламининг ошишига замин бўлиш билан бир қаторда аҳоли ва мижозлар учун банк хизматларидан самарали фойдаланишга кенг имкониятлар яратиб беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter