Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда шамол станциялари қурмоқда
Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Ўзбекистонда умумий қуввати 4100 МВт бўлган 5 та — 2600 МВт қувватли 4 та шамол ва 1500 МВт қувватга эга 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.
Хусусан:
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси;
Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та;
Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 2 та шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Таққослаш учун: 4100 МВт қувват Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 23 фоизини ташкил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter