Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ноодатий сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда

Қашқадарёда ноодатий сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда

Қашқадарёда Голландия нави бўлган ноодатий тарвуз етиштирилди. Ушбу сариқ тарвузлар нафақат кўриниши, балки мазаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қилади. Шираси камроқ ва цитрус мевалар оиласига ўхшаш, таъми ананасга яқин.

«Қашқадарё газетаси» расмий сайти маълумотига кўра, чиллаки сариқ тарвузлар илк бор экспорт қилинмоқда. Жорий йил воҳамизда «Sunny Land Export» масъулияти чекланган жамияти томонидан етиштирилган мазкур ноодатий тарвуз яхши ҳосил берди ва илк партия, яъни 4 тонна Россия бозорларига етказиб берилди. Кейинги партия Латвия учун ҳозирланмоқда.

Латвия ва россиялик импортчилар талабига мувофиқ етиштирилган ушбу полиз экинлари, оддийсига қараганда тезпишар бўлиб, одатий тарвузлар ҳосили 90 кун кутилса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Суғориш учун эса кам сув сарфланади.

Ҳафта охирида сариқ тарвузлар маҳаллий бозорларимизга килограмми ўртача 3500-4500 сўмдан сотилиши режалаштирилмоқда. Хорижга эса килоси 55 центдан сотилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг