Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент иссиқхоначиларга енгиллик берувчи қарорни имзолади

Президент иссиқхоначиларга енгиллик берувчи қарорни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Унга кўра, эндиликда иссиқхона хўжаликлари табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмагани учун 6 ой давомида қўшимча пеня тўламайди.

Қарорда келтирилишича, ушбу тартиб, истисно тариқасида, 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача амал қилади.

Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари тижорат банкларидан олган кредит ва уларнинг фоизларини маҳсулот пишиб-етилган даврда тўлаб бериши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг