Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент «евробонд»лар бўйича кўрсатма берди

Президент «евробонд»лар бўйича кўрсатма берди

Президент йиғилишида келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион долларлик «евробонд» жойлаштиришга кўрсатма берилди.

Жорий йилда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Яқинда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда ўрта бизнес учун Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ташкил қилинди.

Шунингдек, илк бор базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари ишга тушади. Уларга аҳолидан депозит қабул қилиш, тўловлар ўтказиш, хорижий валютада қарз маблағлари жалб қилишга рухсат берилмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, келгуси йилда молиявий хизматларда 30 фоиз ўсиш қилиб, унинг ҳажмини 140 триллион сўмга етказиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг