Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Поп туманида «Ҳар бир оила –тадбиркор» дастурига 100 млрд сўмдан зиёд пул ажратилади

Поп туманида «Ҳар бир оила –тадбиркор» дастурига 100 млрд сўмдан зиёд пул ажратилади

Бугун акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси Абдурасул Абдуллаев иштирокида Наманган вилояти Поп туманида учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда туман секторлари раҳбарлари, туман фаоллари, туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тегишли ташкилот раҳбарларига «Ҳар бир оила – тадбиркор»  давлат дастурининг мазмун-моҳияти, бу борада тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан маълумотлар берилди.

Таъкидлаш лозимки, Поп туманидаги истиқомад қилаётган аҳолининг бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилдан бошлаб, «Ҳар бир оила – дастури» доирасида 100,0 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилиши белгиланган. Мазкур маблағлар ҳудуддаги аҳолига паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, иссиқхона, шунингдек, бошқа турдаги тадбиркорлик йўналишларини янада ривожлантириши учун имтиёзли фойзларда кредит сифатида берилади.

Тадбир сўнггида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва бириктирилган маъсул ходимларга туман аҳолиси билан бирма-бир суҳбатлашиб, ажратилаётган маблағларни мақсадли, танланган тадбиркорлик йўналишларида ишлатишлари бўйича доимий иш ташкил этиб боришлари бўйича кўрсатмалар берилди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг