Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«PAYNET»нинг эгаси ўзгарди

«PAYNET»нинг эгаси ўзгарди

«PAYNET» савдо белгиси жорий йил 1 апрелдан эътиборан бренднинг дастлабки асосчиларидан бири — тадбиркор Ботир Орифжонов ҳаммуассислигидаги «Instant Payment Solutions» МЧЖ тасарруфига ўтди.

Ушбу ўзгариш тўғрисида савдо белгисининг янги эгаси томонидан тижорат банкларига юборилган хатда маълум қилинган.

«Instant Payment Solutions» МЧЖ 2021 йил 27 декабрда ташкил этилган. Компания таъсисчилари Ботир Орифжонов (20%), Сардор Комилов (20%) ҳамда MBCI Mont Blanc Commodities & Investments AG (60%) компанияси ҳисобланади. Корхона устав капитали 10 млн. сўм. Шунингдек, корхона 2022 йил 12 февралда Марказий банкда «тўлов ташкилоти» сифатида рўйхатдан ўтган.

«PAYNET» тўлов тизимига 2005 йилда Ботир Орифжонов ва унинг шериклари томонидан асос солинганди. Кейинчалик, бренд эгаси ҳисобланган «UzPaynet» МЧЖ «давлат тасарруфига ўтган», 2014 йилдан буён эса тўлиқ АТ «Халқ банки» муассислигида фаолият юритиб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг