Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлади» — Президент

«Шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлади» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни селектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Давлат раҳбари ҳокимлар пахта билан шуғулланмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

— Пахта ҳосилдорлиги 55 центнерга чиқмаса, бундай кластер бизга керак эмас. Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди, барча масъулият кластерлар зиммасига юкланади.

Шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлади. Бир нечта «каттаконлар» ишдан олинади. Уларнинг садоқати бор, аммо қўлидан иш келмаяпти, аравани торта олмаяпти.

25 центнер пахтангиз менга керак эмас. Халқ учун ишлаш керак. Ёшлар билан ишлаш бўйича катта ташаббусларни амалга ошириш шарт.

Агар битта бўлсин корхонани барқарор ишлашга ўтказа олсак, халққа қилган энг катта хизматимиз шу бўлади, — деди Президент.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг