Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ Фарғона вилояти бўйлаб пресс-тур ташкил этди

«Ўзмиллийбанк» АЖ Фарғона вилояти бўйлаб пресс-тур ташкил этди

Хизматлар соҳаси мамлакатнинг иқтисодий ўсиши, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, хизматлар соҳасининг 1 фоизга ўсиши камбағалликни ўртача 1,5 фоизга қисқартиради.

Мамлакатимизда эса ўтган 5 йиллик таҳлилларга асосан, ялпи ички маҳсулотда хизматлар соҳасининг улуши 42 фоиздан 47 фоизга ўсган. Шунингдек, бугунги кунда умумий корхоналар сонининг 65 фоизи, жами банд аҳолининг 50 фоиздан ортиғи хизматлар соҳасига тўғри келиб, жумладан, улгуржи ва чакана савдо, таълим, транспорт, давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий хизматлар соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Хизматлар соҳасининг жойлардаги ҳолати билан танишиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати томонидан жорий йилнинг 2-3 август кунлари ОАВ ходимлари иштирокида Фарғона вилоятига Пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари Банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси, «Meridian Diagnostic Hospital» клиникаси «Fergana delexu» меҳмонхонаси, «Happy baby» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда «My Garden» ФХ сингари хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритиб келаётган корхоналар фаолияти билан танишилди.

Дастлабки манзил «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси бўлиб, бу ерда бугунга келиб 323 нафар профессионал мутахассислар мижозларга сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қува, Риштон, Бешариқ туманлари ҳамда Қўқон шаҳрида «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Банк хизматлари марказлари самарали фаолият юритмоқда. Мазкур Банк хизматлари марказлари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан вилоятда умумий овқатланиш масканлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, ҳамда катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичли фермер хўжаликлари ташкил этилди.

Ўтган 2023 йил 6 ойи давомида ажратилган кредитларни тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда:

саноат соҳасида – 750,0 млн. сўм;
қишлоқ хўжалигида – 17,8 млрд. сўм;
хизмат кўрсатишда – 65,4 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилган. Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 305 та янги иш ўринлари яратилган.

«Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 349,1 мингта мижозларга хизмат кўрсатилди. Шундан 327,0 мингтаси жисмоний шахслар ва 22,1 мингтаси юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 220,6 млрд. сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш керак, тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 34 та банкомат, 2 709 та савдо терминаллари дислокация қилинган. Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида вилоят ҳудудида филиалга тегишли 10 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 2 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) хизмат кўрсатмоқда.

Асосийси, замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 61 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматлари шулар жумласидандир.

Бугунги кунда, вилоят иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳам ошиб бормоқда. Мазкур соҳада вилоятда жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 29 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар, шундан, 23 мингга яқин кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Бугун вилоятда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлардан ташқари, яна 6 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

Ўтган 2 йилда вилоятда «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, янгидан янги истиқболли лойиҳалар ишга туширилиб келинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг