Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Тошкент шаҳрига пресс-тур ташкил этилди

«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Тошкент шаҳрига пресс-тур ташкил этилди

«Ўзмиллийбанк» АЖ ташаббусига кўра Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик соҳаси ривожи билан танишиш мақсадида, жорий йилнинг 27 сентябрь санасида ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилди.

Таъкидлаш лозим, Бектемир туманида тўқимачилик, текстил маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан биргаликда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам асосий драйверга айланиб улгурди.
Бугунги куннинг иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши жадал суръатлар билан ошиб бормоқда. 2021 йилда туманда хизмат кўрсатиш ҳажми 2,8 млрд. сўмни ташкил этди. Бугун туманда 120 дан зиёд корхона айнан сервис соҳасида фаолият олиб бораётган бўлса, ҳудудда яна 100 тадан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчаларига эҳтиёж мавжуд.

Жорий 2022 йилнинг 1-ярим йиллик якуни хизмат кўрсатиш хажми 4 трлн. 668 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 129,9 фоизга етган ҳамда 19,1 мингта янги иш ўринлари яратилган. Йил бошидан янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш корхоналари сони 3470 тани ташкил этади. Жорий 2022 йилда вилоятда хизмат кўрсатиш хажмини 23,1 трлн.сўмга етказиш режалаштирилган бўлиб, бунда 64,0 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Жумладан, юқоридаги рақамларнинг яққол мисоли сифатида пресс-тур иштирокчилари танишган «GOLD BRICKS», «SABNUR HOLDING», «TASHKENT HOTELS», «UROLOGIC COMPLEX» каби корхоналар бўлди. Мазкур корхоналар хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади ва «Ўзмиллийбанк» АЖ билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Банкнинг Бектемир филиали фаолияти билан танишган пресс-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили «GOLD BRICKS» МЧЖ бўлди. Мазкур корхона декоратив, стандарт жами 18 турдаги ғишт ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион 900 минг АҚШ доллари, Банк томонидан ажратилган маблағ 2 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу ерда 60 нафарга яқин фуқаро иш билан таъминланган.

Навбатдаги манзил «TASHKENT HOTELS» МЧЖ бўлди. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард 200 миллион сўм бўлиб, Банк томонидан меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва кўламини кенгайтиришга нотурар жой сотиб олиш учун ажратилган маблағ 1 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этади. Меҳмонхонада 10 дан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари «SABNUR HOLDING» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ерда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида лавҳалар тайёрланди.

Навбатдаги манзил «UROLOGIC COMPLEX» МЧЖ бўлди. Корхонага кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, урология, онкурология, жарроҳлик ва гинекология йўналишларида жарроҳлик аралашувлар кўламини ошириш, янги амбулатор-статсионар тиббиёт пунктини жиҳозлаш учун 1 миллиард 950 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлиб, янги амбулатория врачлик пункти ишга тушиши муносабабти билан яна 20 киши иш билан таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг