«Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот»га бошқарув раислари тайинланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Қарорга кўра, «Ўзтрансгаз» АЖни «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидан чиқариш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «Ўзтрансгаз» АЖ устав капиталидаги улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш тасдиқланди.
«Ўзтрансгаз» АЖнинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ташкил қилинди. Ушбу қарор юзасидан Ўзбекистон Республикаси энергентика вазирлигида бир қатор тайинланишлар бўлиб ўтди:
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси этиб ўз лавозимини сақлаб қолган ҳолда Баҳодир Баҳромович Сидиқов тайинланди.
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб Улуғбек Ҳусанович Сайидов тайинланди. У илгари «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси этиб Баҳодир Бешимович Эшмуротов тайинланди. У илгари «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси лавозимида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter