Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: Авариявий ҳолатда тўхтаган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли қурилмалар ишга туширилди

«Ўзбекнефтгаз»: Авариявий ҳолатда тўхтаган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли қурилмалар ишга туширилди

Аввал маълум қилганимиздек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ишлаб чиқариш объектларини таъминлаб турган «ШГКМ 220/110/6 кВ» подстанциясидан чиқувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тегишли «Кимё-1» 110 кВ ҳаво линиясида электр энергиянинг қисқа муддатли ўчиши содир бўлган эди.

Бунинг натижасида, авариявий ҳолатда тўхтаган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли сиқув компрессор станциялари 9 та газ ҳайдаш агрегатлари ва Пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаси авариявий ҳолатда тўхтагани навбатма-навбат қисқа муддатда ишга туширилди.

Ҳозирда бошқарма конларини барқарорлиги таъминланди шу билан бирга «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал газ қувурларига табиий газ етказиб бериш ҳажмлари хам тикланди.

Ушбу агрегатларни ишга тушириш регламент бўйича 1 сутка вақт талаб қилиши белгиланган бўлса-да, авариявий ҳолат тезкорлик билан ишлар амалга оширилиши натижасида 9 соат вақт ичида тўлиқ бартараф қилишга эришилиди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг