Ўзбекистоннинг энг кўп гўшт етиштирувчи ҳудудлари аниқланди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда 2,8 млн тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган. Самарқанд энг кўп гўшт етиштирувчи вилоятга айланди.
Иккинчи ўринда Қашқадарё, учинчи ўринни Тошкент вилояти эгаллади.
Гўшт етиштириш ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 3,9 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган гўшт (тирик вазнда) ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 123,8 минг тонна
— Андижон вилояти – 193 минг тонна
— Бухоро вилояти – 297,8 минг тонна
— Жиззах вилояти – 237,3 минг тонна
— Қашқадарё вилояти – 325,9 минг тонна
— Навоий вилояти – 188,3 минг тонна
— Наманган вилояти – 175,9 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 326,1 минг тонна
— Сурхондарё вилояти – 214,2 минг тонна
— Сирдарё вилояти – 73,3 минг тонна
— Тошкент вилояти – 306,8 минг тонна
— Фарғона вилояти – 186 минг тонна
— Хоразм вилояти – 184,9 минг тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter