Ўзбекистонликлар 2022 йилда «кўп гўшт еб юбормоқда»
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга 7 та давлатдан қиймати 26,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.
Қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар қуйидагилар бўлиб, умумий қорамол гўшти импорти ҳажмининг 93 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келган:
- Беларусь – 4 минг тонна
- Қозоғистон – 1,2 минг тонна
- Украина – 320 тонна
Статқўм аввалроқ лимон экспорти бўйича маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter