Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тажриба сифатида киноа ўсимлиги етиштирилмоқда - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистонда тажриба сифатида киноа ўсимлиги етиштирилмоқда - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото:«Agro Flora»

Ўзбекистон учун мутлақо янги бўлган киноа ўсимлиги етиштирилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

2019 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) ўртасида стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилди. Вазир Жамшид Ходжаев ва ICBA бош директори Исмахане Елоуфаи ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

Жамшид Ходжаевнинг айтишича, Қорақалпоғистон республикасида киноа экиш бўйича 4 та ер участкаларида илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда.

Келишувга мувофиқ, томонлар шўрланишни бошқариш ҳамда ер ва сув унумдорлигини ошириш соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишади.

Бундан ташқари, ҳамкорликдаги фаолият иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, экотизим хизматларини ва агроэкотизимнинг барқарорлигини баҳолаш орқали экологик барқарорлик бўйича чора-тадбирларни тадқиқ этишга қаратилади.

ICBA товар ва озиқ-овқат экинлари, шу жумладан, йиғим-терим, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва маркетинг, қишлоқ жойларида ҳаёт кечириш учун зарур шарт-шароитлар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат таъминоти учун қўшимча қиймат занжирини ривожлантириш бўйича сиёсат ва стратегияларни ишлаб чиқишда ёрдам беради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг