Ўзбекистонда ўтган йили қанча сут ва гўшт етиштирилгани маълум қилинди
![Ўзбекистонда ўтган йили қанча сут ва гўшт етиштирилгани маълум қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_1163598639.jpg)
АОКАда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекчорванасл» агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда айтилишича, бугунги кунда республикада йиллик 2,6 млн тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга бўлган 1 218 та сутни қайта ишловчи корхоналар мавжуд. Ушбу корхоналар томонидан 2021 йилда 3 215,8 млрд сўмлик 650,2 минг тонна тайёр сут маҳсулот ишлаб чиқарилган.
2021 йилда 11,3 млн тонна сут етиштирилган бўлса, шундан қайта ишлаш қувватлари 23,6 фоизни ташкил этади. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 45 фоиз.
Худудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан 2022 йил якунига қадар лойиҳа қиймати 252,2 млрд сўм бўлган 95 минг тонна қувватга эга 66 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун 2021 йилда 4 684,2 тонна, 14 513 минг долл сут маҳсулотлари импорт қилинган
Қайта ишлаш корхоналари томонидан ўтган йилда 113,1 минг тонна 5 564,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
2021 йилда 2,6 млн тонна тирик вазндаги гўшт етиштирилган бўлса, шундан қайта ишлаш қувватлари 22,6 фоизни ташкил этади. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 49,6 фоиз.
Шундан, қайта ишлаш даражаси Жиззах (4,6 фоиз), Навоий (2,2фоиз), Фарғона (9,2фоиз), Наманган (17фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (6фоиз) ўртача кўрсаткичга этказилди.
Маълумот учун 2021 йилда 535,4 тонна, 3 115,1 минг долл гўшт маҳсулотлари импорт қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter