Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 1,5 млн. сўмдан ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 1,5 млн. сўмдан ошди

Фото: «Xabar.uz»

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш ҳақи кўрсаткичларини умумлаштириш натижасида, 2018 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 548,3 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 20,1 фоизга ўсишни таъминлади.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2018 йил январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи таҳлили қуйидагиларни кўрсатмоқда:

— таълимда 20841 та муассасада 982,5 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,6 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 3627,1 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 30,6 %ни) ташкил этган. Таълим соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1230,6 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 14,8 %га ўсди;

— саноатда 631 та корхонада 454,6 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,8 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 3157,9 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 26,7 %ни) ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2315,7 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 27,5 %га ўсди;

— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 1441 та муассасада 425,3 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 16,7 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1311,3 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 11,1 %ни) ташкил этган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1027,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 %га ўсди;

— ташиш ва сақлашда 204 та корхонада 113,6 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 4,5 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 716,0 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 6,0 %ни) ташкил этган. Ташиш ва сақлаш соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2101,9 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 21,1 %га ўсди;

— молиявий ва суғурта фаолиятида 143 та муассасада 67,7 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,7 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 563,2 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,8 %ни) ташкил этган. Молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2774,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 28,6 %га ўсди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг