Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон хориждан балиқ импорт қилишни кўпайтирди

Ўзбекистон хориждан балиқ импорт қилишни кўпайтирди

Давлат статистика қўмитаси маълумот беришича, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 48 та хорижий давлатдан қиймати 11,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 6,1 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:

- Россия – 2,9 минг тонна

- Вьетнам – 905 тонна

- Латвия – 822 тонна

- Қозоғистон – 435 тонна

- Норвегия – 327 тонна

- Литва – 322 тонна

- Хитой – 41,4 тонна

- Туркия – 35 тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг