Ўзбекистон халқаро ташкилотдан катта миқдорда қарз бўлиб қолди
07.06.2022 13:44
0
3630
Ўзбекистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) учун аввалги йилларда аъзолик бадалларини тўламагани ортидан 747 400 Швейцария франки (тахминан 768 минг доллар) миқдорида қарздорлик юзага келган.
Ташкилот билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотда Ўзбекистоннинг овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолиш, мамлакатнинг сиёсий имижини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарзни қоплаш бўйича 2022 йил 2 июнь куни қарор чиқарган.
Қарорда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарздорликни 2024 йилга қадар босқичма-босқич қоплаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Қарздорлик 2022-2024 йиллар давомида давлат бюджети ҳисобидан босқичма-босқич тўлаб борилади.