Ўзбекистон рангли металл заводига бош директор тайинланди
Ҳукумат қарори билан Константин Михайлович Акулов «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» акциядорлик жамиятининг бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида ўз тайёрлов ташкилотлари тармоғига эга бўлган ва республика иқтисодиётининг барча соҳаларини сифатли рангли металлар билан таъминловчи замонавий корхона ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter