Ўзбекистон, импорт: «иномарка»лар камайди, электромобиллар эса ошмоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 58,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 193 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган.
Шунингдек, 2023 йилнинг январь ойида 6 та хорижий давлатдан қиймати 13 млн AҚШ долларига тенг бўлган 389 дона электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 266 тага ошган.
Ўзбекистон январда энг кўп электромобил импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 346 та
— Гонконг – 29 та
— Германия – 8 та
— БАА – 3 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter