Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон 2022 йилда қовун-тарвуз экспортини кескин оширди

Ўзбекистон 2022 йилда қовун-тарвуз экспортини кескин оширди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

- Қозоғистон – 47 минг тонна

- Россия – 23,4 минг тонна

- Қирғиз Р. – 14,4 минг тонна

- Тожикистон – 9,3 минг тонна

- Беларусь – 1,9 минг тонна

2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар:

- Тошкент вилояти – 23,4 минг тонна

- Фарғона вилояти – 12,8 минг тонна

- Андижон вилояти – 11,4 минг тонна

Эслатиб ўтамиз, олти ойда 16,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилинган. Шунингдек, ўтган 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 22,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 80,6 минг тонна қовун ва тарвуз сотган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг