Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мева-сабзавотлардан қанча фойда кўргани аниқ бўлди

Ўзбекистон мева-сабзавотлардан қанча фойда кўргани аниқ бўлди

2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди. 

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,2 фоиз), Россия (25,1 фоиз), Қозоғистон (10,5 фоиз) ва Хитой (9,2 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 % ини ташкил этган.

Аввалроқ жорий йилнинг 1-чораги учун эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда туғилиш камайиб, вафот этиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг