Ўзбекистон икки ойда тўқимачиликдан ярим миллиард доллар фойда кўрди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида қиймати 519,4 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 14,3 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 %), калава-ип (47,7 %) асосий улушни эгаллаган.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
- Калава-ип – 247,8 млн
- Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 194,4 млн
- Трикотаж мато – 42,8 млн
- Газламалар – 26,8 млн
-Пайпоқ маҳсулотлари – 7,7 млн.
Аваалроқ республиканинг мева-сабзавот экспорти ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter