Уч ойда 629,3 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди

Ўзбекистон 2025 йилнинг январ–март ойларида хорижга 629,3 млн АҚШ доллари қийматидаги тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Тўқимачилик маҳсулотларининг умумий экспортдаги улуши 7,8 фоизни ташкил этди.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби (АҚШ доллари):
- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — 286,6 млн;
- ип-калава — 217,8 млн;
- трикотаж мато — 71,8 млн;
- газламалар — 37,4 млн;
- пайпоқ маҳсулотлари — 10,3 млн;
- гилам маҳсулотлари — 5,4 млн.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter