Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили Ўзбекистон иқтисоди 7,4 фоизга ўсди — Молия вазирлиги

Ўтган йили Ўзбекистон иқтисоди 7,4 фоизга ўсди — Молия вазирлиги

Фото: Xabar.uz

Молия вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсди.

Таъкидланишича, бунга ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат натижасида эришилган.

2021 йилда ЯИМнинг номинал ҳажми 734,6 трлн. сўмни ёки 69,2 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 25 фоизини, хизматлар 35,7 фоизини, саноат 25,8 фоизини, қурилиш 6,2 фоизини ва экспорт импорт маҳсулотларига соф солиқлар 7,2 фоизини ташкил этди.

Бундан ташқари, ялпи қўшилган қиймат 2021 йилда 7,5 фоизга кўпайиб, 681,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йили иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари саноат ва хизматлар соҳаси бўлиб, мос равишда 9,2 ва 8,7 фоизга ўсган.

2021 йил январь-декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 33,8 фоизга ортиб, 8,1 млрд. долларга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг