Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нархларини давлат белгилайдиган товар ва хизматларнинг янги рўйхати тасдиқланди

Нархларини давлат белгилайдиган товар ва хизматларнинг янги рўйхати тасдиқланди

Фото: «Norma.uz»

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида ёзилишича, «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарор билан нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланди.

Нархларни давлат томонидан тартибга солиш (тарифларни) ўрнатиш, мазкур рўйхатдан ташқари табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган товарларга (кўрсатиладиган хизматларга), Президент қарорларида нархлари тартибга солиш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ҳам амалга оширилади.

Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомда монопол юқори ва монопол паст нархларнинг аниқланиши тартиби белгиланган.

Фото: «Ҳуқуқий ахборот канали»

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг