Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мосбиржа ўзбек сўми билан савдо қилишни бошлайди

Мосбиржа ўзбек сўми билан савдо қилишни бошлайди

Фото: Xabar.uz

Москва биржаси «ўзбек сўми — россия рубли» (UZS/RUB) валюта жуфтлигида савдоларни бошлайди.

Ўзбек валютаси билан савдолар 12 сентябрдан бошланади, дейилади биржа хабарида.

Аввалроқ анъанавий доллар — рубл, евро — рубл, евро — доллар қаторига юан — рубл валюталар жуфтлиги қўшилганди.

Июнь ойидан буларнинг қаторини ушбу валюта жуфтликлари тўлдирганди: жанубий африка рэнди — россия рубли (ZAR/RUB); АҚШ доллари — жанубий африка рэнди (USD/ZAR); арман драми — россия рубли (AMD/RUB); АҚШ доллари — арман драми (USD/AMD).

Бу ҳолат ушбу валюталарда ташқи савдо кенгайгани билан изоҳланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг