Молия вазири ўринбосари тамаки бозорини тартибга солади
![Молия вазири ўринбосари тамаки бозорини тартибга солади](https://static.xabaruz.com/crop/1/4/720_460_95_1427638324.jpg)
Ҳукумат қарори билан Дилшод Шухратович Султановга Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажариш ҳам юклатилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Телеграм-каналида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Д. Султанов айни вақтда Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter