«Микрокредитбанк» молиявий кўмаги асосида яна бир катта лойиҳа ишга тушмоқда (видео)
Бугун ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гап кетар экан, ҳар бир ҳудудда қад кўтараётган замонавий ишлаб чиқариш комплекслари кўз олдимизга келади. Чунки бу ерда аҳолининг бандлигини таъминлаш билан бирга юртимизда эскпорт ва импорт маҳсулотларга бўлган талабнинг ҳам ўрни ошмоқда.
Ана шундай йирик лойиҳалар қаторида Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Бобошбек» МФЙда қурилаётган «Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика маркази»ни мисол қилиб келтириш мумкин. Ушбу кенг тармоқли марказ нафақат Фарғона вилоятининг, балки юртимиз ва қўшни давлатлар аҳолисининг кундалик талабини ҳам бемалол қондириш имконига эга, десак адашмаймиз.
15 гектар майдонни эгаллаган ушбу кўп тармоқли марказнинг 9,2 гектарида ишлаб чиқариш ва 3,8 гектарида савдо комплекслари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, 336 та савдо дўконлари, 358 та ишлаб чикариш цехлари, 3 та (кичик, ўрта, йирик) блокли ишлаб чиқариш цехлари ва 560 та кичик савдо расталари жой олади. Шунингдек, ҳудудда 2 гектар майдонда логистика маркази, қўшимча маиший хизмат кўрсатиш объектлари лойиҳа ташаббускорлари томонидан амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 218 миллиард сўм бўлиб, ушбу маблағ АТБ «Микрокредитбанк» Учкўприк тумани филиали томонидан ажратилган.
2022 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушиши режалаштирилаётган «Енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика маркази» йилига 3,2 млн. долларлик маҳсулотларни МДҲ давлатларига экспортга чиқариш имконига эга.
Салкам 8000 та иш ўрнини яратишни мақсад қилган ушбу лойиҳада бугун қурилиш ишлари авжида бўлиб, айни дамда МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик ва товар экспорти борасида ҳам шартномалар устида ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу ҳудудда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларини фойдали ҳамкорликка чорлаймиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter