Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» Ислом корпорациясидан 50 млн. АҚШ доллар ажратиш бўйича келишувга эришди

«Микрокредитбанк» Ислом корпорациясидан 50 млн. АҚШ доллар ажратиш бўйича келишувга эришди

Жорий йилнинг 1-4 июнь кунлари Миср давлатининг Шарм эль-Шейх шаҳрида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг 47-Йиллик йиғилиши доирасида ўтказилган хусусий сектор форумида «Микрокредитбанк» АТБ ҳамда ХСРИК ўртасида кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 50 млн. доллар ажратиш бўйича меморандум имзоланди.

Шунингдек, мазкур форум давомида ХСРИК томонидан банкда 2022-2023 йилларда «Исломий дарча»ни очиш йўналишида техник маслаҳат хизматлари, шунингдек, қайта тикланадиган «яшил» энергетика манбаларига боғлиқ йирик лойиҳаларни жорий этиш юзасидан ҳам келишувларга эришилди.

Шубҳасиз, бундай ҳамкорлик банкимиз томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, қолаверса, республикамизда янги иш ўринларининг яратилишига мустаҳкам замин яратади.

Маълумот тариқасида, Микрокредитбанк ва ХСРИК ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ҳозирга қадар 22.0 млн. АҚШ доллари ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар доирасида 33 та инвестицион лойиҳалар молиялаштирилиб, 1500 дан ортиқ ишчи ўрни ташкил этилган.

Шунингдек, хусусий сектор форуми доирасида International Turnkey Systems (ITS) компанияси билан музокаралар олиб борилди. ITS компанияси Қувайт давлатида жойлашган бўлиб, молиявий институтлар, ҳукумат ва хусусий сектор ташкилотлари учун муҳим бизнес функцияларини қўллаб-қувватлайдиган илғор технологик ечимларни тақдим этади. Музокаралар давомида банкда «Исломий дарча» очиш мақсадида IT соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг