Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банклардаги жами кредит қолдиғи 283,5 трлн. сўмга етди

Банклардаги жами кредит қолдиғи 283,5 трлн. сўмга етди

Фото:«Xabar.uz»

Банкларнинг жами кредитлар қолдиғи 2021 йил 1 апрель ҳолатига 283,5 трлн.сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ахборотида айтилди.

Шундан,
• юридик шахсларнинг – 226,7 трлн.сўмлик
• жисмоний шахсларнинг – 56,8 трлн.сўмлик кредит қолдиқлари мавжуд.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича
- 29,4 трлн сўмлик ипотека;
- 12,1 трлн сўмлик автокредит ва истеъмол кредитлари;
-  9,3 трлн сўмлик тадбиркорлик учун ажратилган кредитлари;
-  5,9 трлн сўмлик микроқарз бўйича кредит қолдиқлари мавжуд.

Шунингдек, кредитлар таркибида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 10,2 трлн.сўмни ташкил қилиб, жами кредит портфелининг 3,6 фоизини ташкил қилган.

Йил бошига нисбатан муаммоли кредитлар миқдори 4,4 трлн.сўмга ошган ва бу асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг