Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсди

Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми ўсди

Фото: «Racurs»

2018 йилнинг январь — сентябрида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 244 343,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь — сентябрида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 244 343,7 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь — сентябридаги нархларга нисбатан 131,6 фоизни ташкил этди.

Январь — сентябрда ЯИМнинг физик ҳажми ва дефлятори индекслари динамикаси қуйидаги маълумотлар билан ифодаланади
(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, % да)

Фото: stat.uz

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7 433 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга юқоридир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг