Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кредитлаш: «Ўзмиллийбанк» АЖ ўз ходимлари малакасини оширмоқда (видео)

Кредитлаш: «Ўзмиллийбанк» АЖ ўз ходимлари малакасини оширмоқда (видео)

«Ўзмиллийбанк» АЖ Учтепа филиалида жойлашган банк ўқув марказида семинар ўтказилди. Унда банкнинг вилоят ва туман филиаллари кредит бўлимлари раҳбар ходимлари иштирок этди.

Мазкур семинар банк филиалларининг кредитловчи бўлимлари ходимлари касбий малакасини ошириш, юқори малакали таркибни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур дастур кредитлаш асосларини стандартлаштириш, операцион рискларни камайтириш, хусусан, банк филиалларининг кредит бўйича аризаларни кўриб чиқувчи ва берилган кредитлар мониторингини олиб борувчи кредитлаш бўлинмалари раҳбарларининг малакасини оширишга қаратилган.

Жорий йил декабр ойи давомида банкнинг 77 нафар ходими офлайн тартибда икки кундан уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўз малакасини ошириб боради.

Семинар якунида эса ходимларнинг билим ва кўникмалари даражасини аниқлаш мақсадида ўтилган материал бўйича тест синовлари ташкил этилади.

Бу каби чора-тадбирлар банк тизими мутахассисларининг билим ва малакасини янада ошириш билан бирга, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш кўламини янада кенгайтиради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг