«Кўп банан еяпмиз»: ушбу мева импорти кескин ошиб кетди
2022 йил март ойида Ўзбекистон 15,4 минг тонна банан импорт қилган. Бу ўтган йилги шу даврга нисбатан 3 баравар кўпдир, дея хабар берди EastFruit портали.
Йил бошидан бери, яъни сўнгги 3 ойда жами 40,1 минг тонна банан олиб келинган. Ушбу кўрсаткич 2021 йил бошидаги миқдордан 2,5 баравар, 2020 йилдаги кўрсаткичдан 4 баравар кўп деганидир.
Ўзбекистон 2021 йил давомида 89,4 минг тонна банан импорт қилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилдагига қараганда 2,4 марта ортиқдир.
Банан импортининг кескин ошиб кетишига асосий сабаб 2021 йил октябрда Ўзбекистон ҳукумати бир қатор меваларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинганди. Уларнинг орасида банан ҳам бор эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter