1 фоизлик кешбек қачон қайтарилиши маълум қилинди
2022 йил 1 январдан QR-кодли харид чекларини «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1 фоизлик кешбекка эга бўлмоқда.
Сотиб олинган товарлар қайтарилганда тадбиркорлик субъектларида харид чекларига тузатиш киритиш имконияти мавжудлигини ва улар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасигача этиб белгиланганини инобатга олган ҳолда кешбек суммаси 21-25-саналарда қайтарилиши маълум қилинди.
Яъни, январ учун феврал ойининг 21-25-саналарида, феврал учун эса март ойининг 21-25-саналарида кешбек қайтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter