Жамшид Қўчқоров энг яхши молия вазири бўлди
Буюк Британиянинг нуфузли Global Markets нашри (“Euromoney Institutional Investor”нинг қисми) Жамшид Қўчқоровни «Марказий ва Шарқий Европа минтақаси бўйича (шу жумладан МДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири» деб топган.
Ушбу нашр Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштиришда, Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотларни, хусусан, валюта бозорини либераллаштириш, солиқ соҳасидаги ислоҳотлар, савдо чекловларини енгиллаштириш ва давлат суверен облигацияларининг эмиссиясини самарали ўтказишда эришилган ютуқларни юқори баҳолаган.
Маълумот учун айтиб ўтиш керак, Жамшид Қўчқоров 1964 йил 19 октябрда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter