Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистонни хавфдан огоҳлантирди

Жаҳон банки Ўзбекистонни хавфдан огоҳлантирди

Ўзбекистонда кўплаб битимлар, айниқса, молиявий рағбатлантириш билан боғлиқ қарорлар яширин қабул қилинади ва ҳеч қачон муҳокама қилинмайди.

Ўзбекистонда манфаатдор шахсларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиш хавфи 2025 йилга бориб энг юқори чўққига чиқади. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида айтилади (пдф).

Собиқ СССРнинг бошқа мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, кўпинча олигархларнинг шаклланиши икки муҳим босқичда содир бўлади:

  • давлат назоратини қисқартириш ва ерларни давлат тасарруфидан чиқаришда; 
  • давлат корхоналарини хусусийлаштиришда. 

Бу иккала босқич ҳам ҳукумат томонидан белгиланган энг муҳим устувор йўналишлардан бўлиши керак. 

Собиқ совет ҳудудидаги ўтиш даври иқтисодиётида олинган сабоқлар одатда икки хил манфаатдор томонлар мавжудлигини кўрсатади:

  • эгаллаш истаги натижасида пайдо бўладиган янги ресурслар устидан назорат қилувчилар;
  • ислоҳот жараёнига тўсқинлик қилишдан манфаатдорлар.

Олинган маълумотлар эса Ўзбекистонда ҳар икки хавф ҳам даражаси юқори эканини тасдиқлайди.

Бундан ташқари, мамлакатда ерларни ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Рақобат тамойилларига тўғри келмайдиган, шаффоф бўлмаган имтиёзлар бериш давлатни қўлга олиш усулларидан биридир.

Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан солиқ ва божхона талабларидан озод қилиш, ресурслардан имтиёзли фойдаланиш ва ҳатто потенциал рақаботчилар учун янги тўсиқларни бартараф этиш каби имкониятлар яратилмоқда. Ушбу имтиёзларнинг баъзилари ҳақида маълумот расмий давлат нашрларида чоп этилади.

Лекин хусусий манфаатдор томонлар учун кўплаб битимлар, айниқса, молиявий рағбатлантириш билан боғлиқ қарорлар яширин қабул қилинади ва ҳеч қачон муҳокама қилинмайди. Уларнинг нашр қилиниши ҳам муаммо бўлади ёки ташаббуслардан хабардор бўлиш қийинлаштирилади. 

Айнан бу жараёнларнинг ҳукумат томонидан ўз ваколатлари доирасида ошкор этилиши ислоҳотларнинг энг муҳим элементидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг