Иқтисодиёти энг тез ўсаётган МДҲ мамлакати аниқланди
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида 2019 йилнинг январь—май ойларида саноат ишлаб чиқариши ҳажми 2,5 фоизга кўпайди. Буни МДҲ Статистика қўмитаси маълумотларидан билиб олиш мумкин.
Ҳамдўстлик мамлакатларида йил бошидан бери истеъмол нархлари 3,1 фоизга, саноат маҳсулотлари нархи 2,2 фоизга қимматлаган. МДҲ мамлакатларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ўртача 1,1 фоизга ўсган.
ЯИМнинг энг юқори ўсиши Тожикистонда кузатилди — 7,5 фоиз (2019 йил январь—март — 2018 йилнинг январь—мартига нисбатан).
Шунингдек, Арманистон (7,1 фоиз) ва Туркманистон (6,2 фоиз)да ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати юқори.
Ўзбекистонда шу даврда ЯИМ ўсиши 5,3 фоизни ташкил этди.
Ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати энг паст мамлакатлар: Россия — 0,5 фоиз, Беларусь — 1 фоиз ва Озарбайжон — 2,2 фоиз.
МДҲ мамлакатларида тўланадиган иш ҳақлари солиштирилганда эса бутунлай бошқача манзара: 2019 йил май ойи ҳолатига МДҲда энг кам ўртача ойлик иш ҳақи Тожикистонда ($145), энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Россияда ($730) тўланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter