Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихда илк марта: инвестициянинг ЯИМдаги улуши 38 фоиздан ошди

Тарихда илк марта: инвестициянинг ЯИМдаги улуши 38 фоиздан ошди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошган. Олдинги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмасди, дейилган 14 августдаги йиғилишда.

Биринчи ярим йилликда қарийб 86 триллион сўм, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилган. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2,7 баробар, халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши 3,7 баробар ўсган.

Шунингдек, йиғилишда ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш, тобора ўсиб бораётган ички эҳтиёжни қондириш учун хомашё базасини мунтазам кенгайтириш айтилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб беришда йўқотишларни камайтириш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича аниқ топшириқлар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг