Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредит олишни ким хоҳламайди?

Имтиёзли кредит олишни ким хоҳламайди?

Бугун, 9 июнь куни «Микрокредитбанк» АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Камолиддин Атаев навоийлик ёш тадбиркорлар, хусусий бизнесини йўлга қўйишни ният қилган ўғил-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда ёшларни қийнаётган масалалар, бандликни таъминлаш, ёш тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳақида сўз борди.

Камолиддин Атаев тадбиркорлик истагини билдирган навоийлик ёшларга ўзининг шахсий тажрибалари ҳақида маслаҳатлар ҳам бериб ўтди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Навоий вилоят бўйича жами 5 454 нафар ёшларга 131 558 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 5 492 та янги иш ўринлари яратилган.

Жамиятда ёшлар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш соҳасида Микрокредитбанк томонидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, банк  томонидан  1 156 нафар ёшларга 32 954 млн. сўм кредит ажратилиб, 1 170 та янги иш ўрни яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомилаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сонли қарорига асосан вилоятда Савдо-саноат палатаси ҳамда Ёшлар-келажагимиз жамғармаси томонидан жами 3 517 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилган.

Шулардан, жами 1 389 нафар ёшларга 35 026.2 млн. сўм кредит ажратилди. Шу жумладан, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 554 нафар ёшларга 16 517,5 млн. сўм кредит ажратилган.

Навоий вилоятининг олис туманларидан бири бўлган Учқудуқ туманида бу борада айниқса салмоқли ишлар амалга оширилган.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизими бўйича 156 нафар тадбиркорга 4 859.2 млн. сўм кредит ажратилди. Шундан 93 нафар ёшларга 2 526.0 млн. сўм, бундан 42 нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, намунавий сертификатга эга бўлган ҳолда 1 219,0 млн. сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишларида яқиндан кўмак бериб келинмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 24 май куни вилоятда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентликлари ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида «Бизнес марофон» ўтказилди.

Ушбу «Бизнес марофон»да ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар таништирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг