«Илгари бу махфий эди». Ўзбекистонда қанча газ захираси борлиги айтилди
Ўзбекистонда газ захираси қанча деган савол илгари махфий эди, энди бемалол гапириш мумкин, деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов.
Маълум қилинишича, айни вақтда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги конларда 933 млрд куб тасдиқланган газ захираси бор, бу умумий газ захирасининг ярми. Шунингдек, газ қазиб чиқаришда иштирок этаётган бошқа компаниялар ихтиёридаги конларда ҳам яна шунча газ захираси мавжуд.
«Аммо бу билан иш тўхтаб қолгани йўқ, геология-разведка ишлари олиб борилмоқда. Бутун дунёда бўлгани каби биз ҳам ер тагига чуқурроқ тушиб, янги газ захираларини очишга ҳаракат қилмоқдамиз. Насиб қилса яқин вақтлар ичида яхши янгиликлар билан халқимизни хурсанд қиламиз. Ҳозир олиб борилаётган катта ишлар натижаси декабр ойида маълум бўлиши керак, натижа яхши бўлишини кутмоқдамиз», деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари.
Аввалроқ Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми оширилиши айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter