Ичимлик суви нархлари ҳам ошиши мумкин
Ичимлик ва оқова сув нархлари ошиши кутиляпти. Фақат бу электр энергияси нархларининг кўтарилишига боғлиқ.
Хабарингиз бор, аввалроқ электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Молия вазирлиги ҳам буни инкор этмаганди.
Ичимлик ва оқова сув хизматларини аҳолига етказиб бериш учун сув иншоотларида электр энергияси узлуксиз ишлаши керак. Сув таъминоти корхоналари ўз ҳисобидан ток учун ҳам пул тўлайдилар.
Шундан хулоса қилиш мумкинки, агар электр энергияси нархлари ошириладиган бўлса, унинг ортидан ичимлик ва оқова сув хизматлари миқдори ҳам кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, ичимлик суви нархлари охирги марта 2021 йил бошида оширилган, бунда ҳар бир ҳудудга алооҳида тарифлар белгиланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter